Журналистлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди

14.10.2024

170

msk_yangiliklari_in

Бугун Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.

 

Унда комиссия раиси З.Алимардонова жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига кўрилаётган тайёргарлик, айни кунларда амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритди.

 

           

 

Анжуманда қайд этилганидек, ҳудудий сайлов комиссияси қарори билан Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 50 та сайлов округи тузилган бўлиб, уларга бешта сиёсий партиянинг ҳар биридан бир нафардан, жами 250 нафар номзод рўйхатга олинган. Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларидаги 370 та сайлов округига эса 1 850  нафар номзод тасдиқланди.

 

           

 

Вилоят ҳудудида 865 та сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, улар учун аҳолига қулай бўлган ҳамда талаб даражасидаги шароит ва имкониятларга эга бинолар танлаб олинган. Комиссиялар аъзолари учун семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилиб, уларнинг малакаси оширилди.

 

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига Сурхондарё вилоятидан 1 млн 437 минг нафардан ортиқ фуқаро киритилган бўлиб, улардан 34 минг нафарга яқинини овоз беришда илк бор иштирок этадиган ёшлар ташкил қилмоқда.

 

Матбуот анжуманида муддатидан олдин овоз бериш жараёни ҳақида атрофлича маълумот берилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

 

Шунингдек, Термиз шаҳридаги 251-сайлов участкасига уюштирилган пресс-турда иштирокчилар сайловчиларга яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди.

 

     

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур