07.10.2024

137

msk_yangiliklari_in

Айни кунларда Сурхондарёда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси узоқ муддатли кузатувчилари Хайнек Кристиан Оливер ҳамда Эрдэнэбат Цэнгэл вилоятда сайловга кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишмоқда.

 

Халқаро кузатувчилар “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмасида бўлиб, бўлинма раҳбари Гулмира Амирова билан Ҳаракат, унинг фаолият йўналишлари, жамоатчилик назорати ва унинг сайловлардаги ўрни ҳақида мулоқот қилди.

 

Хайнек Кристиан Оливер ҳамда Эрдэнэбат Цэнгэл “Юксалиш”нинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишдаги иштирокини юқори баҳолади.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур