Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг айрим бўшаб қолган депутатлик ўринларига ўтказилаётган сайлов тўғрисида

03.12.2025

24

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 19 ноябрдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1453-сонли қарорига асосан Сурхондарё вилоятининг қуйидаги жадвалда кўрсатилган сайлов округларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг айрим бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун 2025 йил 21 декабрь, ЯКШАНБА куни янги сайлов бўлиб ўтади.

 

Т/р

Маҳаллий Кенгаш номи

Сайлов округи номи

Сайлов участкаси тартиб рақами

Сайлов участкаси манзили

Сайлов участкаси чегаралари

1.

Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгаши

9-Газарак сайлов округи

750-участка

Сариосиё тумани “Чилонзор” махалла фуқаролар йиғини, Буюк Темур кўчаси, 65-уй, 26-сонли умумтаълим мактаби биноси

Сариосиё тумани, “Чилонзор” маҳалласи Буюк Темур, Гулчаман, Ватанпарвар, Маърифат, Оқибат, кўчалари

751-участка

Сариосиё тумани “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғини, Хисорак кўчаси, 42-уй, 48-сонли умумтаълим мактаби биноси

Сариосиё тумани, “Боғистон” маҳалласи, Буюк Темир, Кўклам, Латофат, Кўклам, Заррин, Зарчоб қишлоғининг Зарчоп кўчаси ва Хисорак қишлоғининг Хисорак кўчалари

753-участка

Сариосиё тумани “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғини, Буюк Темур кўчаси, 33-уй, 53-сонли умумтаълим мактаби биноси

Сариосиё тумани, “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғинининг тўлиқ ҳудуди чегараларида

865-участка

Сариосиё тумани “Чилонзор” маҳалла фуқаролар йиғини, А.Темур кўчаси, 36-уй, 69-сонли умумтаълим мактаби биноси

Сариосиё тумани, “Чилонзор” маҳалласи, Тоқчи ва Тутак қишлоқларининг А.Темур, М.Юсуф, Ҳ.Олимжон, Зулфияхоним кўчалари

 

2025 йил 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар бўйича ҳудудий сайлов комиссиясининг Surxondaryo.saylov.uz сайти орқали танишиб бориш мумкин.

 

Эслатма!

 

1. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир;

 

2. Сайлов бюллетени сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тегишли сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларга берилади;

 

3. Овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур