Сурхондарёда сайловга ҳозирлик қизғин 

27.09.2024

174

msk_yangiliklari_in

Шу кунларда Сурхондарё вилоятида ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

 

Мавжуд 865 та сайлов участкаси учун аҳоли вакилларига қулай бўлган бинолар танлаб олинган бўлиб, уларнинг 696 таси умумтаълим мактабларида, 61 таси касб-ҳунар коллежлари, лицей ва техникумларда, 27 таси маданият ва спорт иншоотларида, 17 таси ҳарбий қисмларда, 16 таси тиббиёт ва дам олиш масканлари, санаторийларда, 8 таси маҳалла фуқаролар йиғинларида, 39 таси бошқа биноларда жойлашган.

Ҳозирда сайлов участкалари тўлиқ шай ҳолатга келтирилди. Улар сайлов қонунчилигида белгиланган талаблар асосида жиҳозланиб, зарур техника воситалари — телефон, нусха кўчириш аппарати, интернет тармоғи ва тегишли адабиётлар билан таъминланган. Сайловчилар учун барча қулайликлар яратилган.

 

 

Сайлов участкасига бириктирилган ходимларнинг сайлов қонунчилигига оид билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув-семинарлар ташкил этилди. Сайлов участкаларининг ташкилий жиҳатдан тайёргарлиги мунтазам ўрганилиб борилмоқда.

 

 

Бир сўз билан айтганда, Сурхондарё вилоятидаги бу саъй-ҳаракатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини конституциявий қоидалар ҳамда халқаро сайлов андозалари, демократик тамойиллар асосида очиқ-ошкора ўтказишга қаратилган.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур