Surxondaryo viloyati hududiy saylov komissiyasi tomonidan uchastka saylov komissiyalari a’zolari uchun o‘quv-amaliy seminar tashkil etildi

03.08.2026

303

msk_yangiliklari_in

Жорий йилнинг 31 июль куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг “6-Тотувлик” ҳамда халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгашининг “24-Чинор” сайлов округлари ҳудудида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Мазкур семинарнинг асосий мақсади участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилигига оид билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, сайлов жараёнларини миллий қонунчилик ҳамда халқаро демократик тамойиллар асосида очиқ, ошкора ва шаффоф ташкил этиш бўйича малакасини оширишдан иборат бўлди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур