Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 11 сентябрдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1446-сонли қарорига асосан Сурхондарё вилоятининг қуйидаги жадвалда кўрсатилган сайлов округларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг айрим бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун 2025 йил 19 октябрь, якшанба куни янги сайлов бўлиб ўтади.
Т/р |
Маҳаллий Кенгаш номи |
Сайлов округи номи |
Сайлов участкаси тартиб рақами |
Сайлов участкаси манзили |
Сайлов участкаси чегаралари |
1. |
Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгаши |
21-Гулистон сайлов округи |
195-участка |
Музработ тумани “Гулистон” маҳалласи, Ғофур Ғулом кўчаси, 10-уй |
Музработ тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинининг Алишер Навоий, Амузанг, Аҳиллик, Бодомзор, Болдир, Бунёдкор, Ғофур Ғулом, Гулзор, Гулистон, Ифтихор, Миришкор, Мустақиллик, Нурли келажак, Олмазор, Саховат, Тадбиркор, Учқур, Файз барака, Ҳамид Олимжон, Шабада, Эзгу амал, Эзгу сўз, Эзгу тилак, Янги замон кўчалари чегараларида |
196-участка |
Музработ тумани “Гулистон” маҳалласи, Киршак кўчаси, 9-уй |
Музработ тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинининг Нурли йўл, Обод юрт, Табаррук замин, Юрт равнақи кўчалари чегараларида |
|||
197-участка |
Музработ тумани “Боғи эрам” маҳалласи, Истиқлол кўчаси, 7-уй |
Музработ тумани “Боғи эрам” маҳалла фуқаролар йиғинининг Болдир, Тинчлик, Фаровон, Истиқлол, Наврўз, Мустақиллик кўчалари чегараларида |
|||
2. |
Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши |
20-Эскишаҳар сайлов округи |
262-участка |
Термиз шаҳар “Эскишаҳар” маҳалласи, Истиқлол кўчаси, 24-уй |
Термиз шаҳар “Эскишаҳар” маҳалла фуқаролар йиғинининг тўлиқ ҳудуди чегараларида |
2025 йил 19 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар бўйича ҳудудий сайлов комиссиясининг Surxondaryo.saylov.uz сайти орқали танишиб бориш мумкин.
Эслатма!
1. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир;
2. Сайлов бюллетени сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тегишли сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларга берилади;
3. Овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.