Марказий сайлов комиссияси томонидан Сурхондарё вилоятида участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди

26.05.2026

26

msk_yangiliklari_in

Жорий йилнинг 20 май куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг “9-Намуна”, халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг “8-Пахтаобод” ҳамда халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг “25-Порлоқ юлдузи” сайлов округлари ҳудудида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув-амалий семинар ўтказилди.

 

Семинардан асосий кўзланган мақсад сайлов жараёнларини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ташкил этиш, участка сайлов комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда аъзоларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

 

Тадбирда участка сайлов комиссиялари аъзолари, масъул ташкилотлар вакиллари ҳамда сайлов жараёни иштирокчилари қатнашиб, бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

 

Шунингдек, СЖБАТ тизимида ишлаш, сайловчилар рўйхатини шакллантириш ва аниқлаштириш, фуқароларни сайловчилар рўйхати билан таништириш тартиблари бўйича амалий тавсиялар берилди.

 

Мутахассислар томонидан сайлов ҳужжатлари билан ишлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ҳамда овоз бериш кунидаги муҳим жараёнлар юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.

 

Семинарнинг амалий қисмида иштирокчилар овоз бериш хонасини жиҳозлаш, сайлов бюллетенлари билан ишлаш, овоз бериш жараёнини қонунчилик талабларига мувофиқ ташкил этиш, овозларни санаб чиқиш ҳамда якуний баённомаларни тўлдириш бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамладилар.

 

Семинар якунида иштирокчиларга сайлов жараёнларини юқори савияда ташкил этиш, қонунчиликдаги янгиликларни амалиётга тўлиқ татбиқ этиш ҳамда сайлов маданиятини юксалтириш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур