Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг бугун ўтказилган навбатдаги йиғилишида 27-октабр куни бўлиб ўтган сайлов якунлари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар Кенгашларига сайлов натижалари эълон қилинди.
Сайловда вилоят ҳудудидаги 865 та сайлов участкалари орқали 1 млн 70 минг 645 нафар сайловчи иштирок этгани, бу сайловчилар умумий сонининг 74,2 фоизини ташкил этгани қайд этилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 6 нафар, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 50 нафар, шаҳар ва туман Кенгашларига 370 нафар, жами 426 нафар депутат сайланди.
Жумладан, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 20 нафар;
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 12 нафар;
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 9 нафар;
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 4 нафар;
Ўзбекистон Экологик партиясидан 5 нафар депутат сайланди.
Сайланган 50 нафар депутатнинг 17 нафари (34 фоизи) хотин-қизлардир.
Йиғилишда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, матбуотда эълон қилиниши белгиланди.