Эртага, 9 октябрь куни Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилади.
Унда сайлов комиссиялари учун зарур бинолар ва жиҳозларни улар ихтиёрига бериб туриш, сайлов комиссиялари жойлашган биноларни хавфсиз интернет, телефон алоқаси ҳамда электр токи ишлаб чиқариш ускунаси (электродвижок) билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида алоқадор бошқармалар бошлиқларининг ахбороти тингланади.
Мажлисда маҳаллий ва халқаро кузатувчилар, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари махсус мандат асосида иштирок этишлари мумкин.
Манзил: Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси, 42-уй. ТерДУ ахборот-ресурс маркази биноси