Халқаро кузатувчилар Сурхондарёда сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишмоқда

09.10.2024

167

msk_yangiliklari_in

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига ўтказиладиган сайловларда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш мамлакатимизга келган ЕХҲТ ДИИҲБ узоқ муддатли кузатувчилари Хайнек Кристиан Оливер ҳамда Эрдэнэбат Цэнгэль Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси аъзоларининг иш фаолияти, матбуот марказида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

 

 

Комиссия раиси Зебунисо Алимардонова халқаро кузатувчиларга сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантириш ва юритиш, сайлов округи ва сайлов участкаларини тузиш тартиби ва нормаси, муддатидан олдин овоз беришни ташкил қилиш ва ўтказиш, сайловда ногиронлиги бор шахслар учун мослаштирилган шароитлар ҳақида маълумот берди.

 

Халқаро кузатувчилар сўнгги йилларда мамлакатимиз сайлов амалиётида ахборот-коммуникация технологияларининг янги имкониятларидан фойдаланиш бўйича муайян тажриба тўпланганини эътироф этди.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур