Сурхондарёда 865 та сайлов участкаси тузилди

20.08.2024

460

msk_yangiliklari_in

Бугун Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

 

Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зебунисо Алимардонова бошқариб борган мажлисда сайлов участкаларининг жойлашуви юзасидан  шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг тақдимномалари кўриб  чиқилиб, вилоятда 865 та сайлов участкасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Сайлов участкаларининг тартиб рақамлари, чегаралари, манзиллари кўрсатилган рўйхати ҳам тасдиқланди.

 

 

 

Таъкидланганидек, сайлов участкалари учун аҳоли вакилларига қулай бўлган бинолар танлаб олинган бўлиб, уларнинг 696 таси умумтаълим мактабларида, 61 таси касб-ҳунар коллежлари, лицей ва техникумларда, 27 таси маданият ва спорт иншоотларида, 17 таси ҳарбий қисмларда, 16 таси тиббиёт ва дам олиш масканлари, санаторийларда, 8 таси маҳалла фуқаролар йиғинларида, 39 таси бошқа биноларда жойлашган.

 

Эслатиб ўтамиз, Сайлов кодексида участкалар сайловга камида олтмиш кун қолганида, қоида тариқасида, сайловчилар сони камида йигирма нафардан ва кўпи билан уч минг нафардан ошмаган ҳолда тузилиши белгилаб қўйилган.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур