Сурхондарёда сайлов комиссиялари тузилди

15.08.2024

436

msk_yangiliklari_in

Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш тўғрисидаги масала кўрилди ҳамда Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан тавсия этилган округ сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари, котиби ва комиссиянинг олти-саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат номзодларнинг таркиби таҳлил этилди.

 

 

Комиссия аъзолигига номзодларнинг 389 нафари олий, 86 нафари ўрта-махсус, 3 нафари ўрта маълумотли бўлиб, педагоглар 258, иқтисодчилар 59, муҳандислар 42, шифокорлар 33, ҳуқуқшунослар 7, журналистлар 3 нафар ва бошқа касб эгалари 76 нафарни ташкил этади.

 

Видеоконфиренсалоқа шаклида ўтказилган мажлис якунида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 50 та округ сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, комиссиялар аъзолари таркиби тасдиқланди.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур