Сурхондарё вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Сурхондарёда сайлов бўйича ўқув-амалий машғулотлар ўтказилмоқда

09.09.2024

84

msk_yangiliklari_in

Вилоятимиз шаҳар ва туманларида участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув-амалий машғулотлар бўлиб ўтмоқда.

 

Машғулотлар ҳудудий тренерлар томонидан туман, шаҳар марказларидаги сайлов участкалари учун мўлжалланган биноларда интерактив усулларда – маъруза, симуляция, сайлов жараёнларини моделлаштириш, видео-дарс, видеоролик, сайловга оид савол-жавоблар, тест шаклида ўтказилмоқда.

 

Машғулотларда аралаш сайлов тизими, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхати билан ишлаш, биноларни жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овозларни санаб чиқиш ва натижаларни белгилаш каби мавзулар қамраб олинган.

 

Машғулотларда вилоят бўйича мавжуд 865 та сайлов участкасининг жами 2595 нафар сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодлар ўқитилади.

 

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур