Сурхондарё вилоятининг айрим сайлов округларида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайлов бўлиб ўтади

26.05.2026

31

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 23 апрелдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1465-сонли қарорига асосан Сурхондарё вилоятининг қуйидаги жадвалда кўрсатилган сайлов округларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг айрим бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун 2026 йил 7 июнь, ЯКШАНБА куни янги сайлов бўлиб ўтади.

 

Т/р

Маҳаллий Кенгаш номи

Сайлов округи номи

Сайлов участкаси тартиб рақами

Сайлов участкаси манзили

Сайлов участкаси чегаралари

1.

Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши

9-Намуна сайлов округи

219

Термиз тумани “Намуна” маҳалласи, Тажрибакорлар кўчаси 1-а уй,

Пахтачилик илмий-тадқиқот институти Сурхондарё филиали биноси

Термиз тумани “Намуна” маҳалласи чегаралари

2.

Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгаши

25-Порлоқ юлдузи сайлов округи

350

Жарқўрғон тумани “Порлоқ юлдуз” маҳалласи, Арчазор кўчаси, 27-А уй,

3-сонли умумтаълим мактаби биноси

Жарқўрғон тумани, “Порлоқ юлдуз” маҳалласи барча турар жойлар ҳамда “Марказий Сурхон” маҳалласи Чинорзор, Толачилар, Усмон Носир, Халқлар дўстлиги кўчалари чегаралари

351

Жарқўрғон тумани “Кунчиқиш” маҳалласи, Маорифчилар кўчаси, 5-уй,

6-сонли умумтаълим мактаби биноси

Жарқўрғон тумани, “Марказий Сурхон” маҳалласи Маорифчилар, Ўзбегим, Охунбобоев кўчалари ҳамда “Ўрикли” маҳалласи чегаралари

352

Жарқўрғон тумани “Маслаҳаттепа” маҳалласи, Марказий кўчаси, 1-А уй,

18-сонли умумтаълим мактаби биноси

Жарқўрғон тумани, “Маслаҳаттепа” маҳалласи чегаралари

3.

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгаши

8-Пахтаобод сайлов округи

444

Қумқўрғон тумани “Янгиер” маҳалласи, Янгиер кўчаси, 49-уй,

“Янгиер” маданият маркази биноси

Қумқўрғон тумани “Мустақиллик” маҳалласининг Янгиер, Термиз кўчалари чегаралари

445

Қумқўрғон тумани “Пахтаобод” маҳалласи, Пахтаобод кўчаси, 1-уй,

8-сонли умумтаълим мактаби биноси

Қумқўрғон тумани “Пахтаобод” маҳалласи чегаралари

 

2026 йил 7 июнь куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар бўйича ҳудудий сайлов комиссиясининг Surxondaryo.saylov.uz сайти орқали танишиб бориш мумкин.

 

Эслатма!

 

1. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир;

 

2. Сайлов бюллетени сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тегишли сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларга берилади;

 

3. Овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур