Сариосиё туманида ўқув-амалиёт семинари ташкил этилди

10.12.2025

25

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 19 ноябрдаги 1453-сонли қарори билан жорий йилнинг 21 декабрь куни халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг 9-Газарак сайлов округида бўшаган депутатлик ўринга сайлов ўтказилиши белгиланган эди.

Туман ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги бўйича назарий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини ошириш мақсадида маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бўшаб қолган ўринларига сайловни ўтказиш бўйича календарь режанинг тегишли бандига асосан 2025 йил 5 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси томонидан сайёр ўқув-амалиёт семинари ташкил этилди.

Ўқув-амалиёт машғулотларида халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, овоз бериш хоналарини жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари  билан ҳамкорлиги бўйича назарий билимлар ва ўқув-амалиёт машғулотлари иштирокчиларининг УСКнинг овоз бериш кунидаги вазифалари ҳамда овозларни санаб чиқиш ва баённомани тўлдириш фаолияти бўйича амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш бўйича билимлар берилди.

 

Сурхондарё вилояти
Ҳудудий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур