Халқаро кузатувчилар Сурхондарё вилоятида

04.10.2024

147

msk_yangiliklari_in

Давлат вакиллик органлари сайловларида узоқ муддатли кузатувчи сифатида мамлакатимизга ташриф буюрган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси вакиллари Хайнек Кристиан Оливер (Австрия) ҳамда Эрдэнэбат Цэнгэл (Монголия) Сурхондарё вилоятда ўз миссиясини бошлади.

 

Бугун – миссиясининг биринчи кунида халқаро кузатувчилар вилоят ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан танишди. ҲСК раиси Зебунисо Алимардонова янгиланган сайлов қонунчилиги бўйича ўтказиладиган бу йилги сайловларнинг ўзига хос хусусиятлари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

 

Ўзаро мулоқот чоғида халқаро кузатувчилар шу пайтгача танишганлари асосида вилоятимизда сайловларга тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур